Хоразмлик 8 ёшли Асадбек нутқидаги нуқсонлар Президент Мирзиёев ажратган маблағ ҳисобидан бартараф этилади. Facebook ижтимоий тармоғидаги «Халқ билан мулоқот» гуруҳи шу ҳақда хабар бермоқда

«Сайёр қабулнинг амалий натижаси: 8 ёшли Асадбекнинг нутқидаги камчиликларни тўлиқ бартараф этиш Президент ажратган маблағ ҳисобидан амалга ошириладиган бўлди», - дейилади хабарда.

 

8-9 сентябрь кунлари Президент Давлат маслаҳатчиси Т. Худайбергенов раҳбарлигидаги республика ишчи гуруҳи аъзолари Хоразм вилоятида сайёр қабуллар ўтказгани аввал хабар қилинган эди.