Россия президенти Владимир Путиннинг паспортидаги асосий саҳифа сурати унинг сайтида чоп этилди. Бу сурат Путин Москвада маҳаллий сайловларда овоз бериш учун сайлов участкасига ташриф буюрган вақтда олинган. 

Фото: kreml.ru

Суратдан Путиннинг паспортини сайлов комиссияси ходимларидан бири қўлида ушлаб турганини кўриш мумкин. Суратда паспортдаги маълумотларни ўқиб бўлмайди, бироқ унда барча зарур майдонлар тўлғазилгани, сурат жойлаштириладиган қисмида эса Путиннинг оқ-қора сурати турганини кўриш мумкин. 

Таъкидланишича, Путин Россия Фанлар академияси биносидаги 2151-сайлов участкасида овоз берган.