Куба давлат оммавий ахборот воситаларида хабар берилишича, "Ирма" довули оролдаги 10 кишининг ҳалок бўлишига сабаб бўлган. 

Уларнинг аксарияти Ҳаванада қайд этилган, зеро у ерда довул аҳоли зич жойлашган бир неча ҳудудни қамраб олган. 

Манбада таъкидланишича, баъзи ўлим ҳолатлари биноларнинг қисман вайрон бўлиши натижасида рўй берган. Кубадаги турар-жойларнинг аксарияти вайрон бўлган. 

Кариб ҳавзасининг бошқа қисмларида эса довул келиши натижасида камида 24 кишининг ҳалок бўлгани қайд этилган.