«Капиталбанк» АТБ Ўзбекистон банклари орасида илк бор ишончли инвестицион ҳамкор сифатида Европа ва Осиё мамлакатларида эътироф этилди. 

Ўзбекистон ҳукумати томонидан иқтисодиётнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни молия-кредит ташкилотлари ва банкларсиз тасаввур этиш қийин. Банк тизими фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ҳукумат қарорлари ҳамда аҳоли ва бизнес томонидан банк-молия тузилмасига бўлган ишончнинг ошиб бориши ўз натижаларини бермоқда. 

Авваллари консерватив ва омонатчилардан йироқ ташкилот деб ҳисобланган банклар бугунги кунда тўлақонли мижозлар манфаатларига йўналтирилган илғор молия  «супермаркетлар»га айланди.

Замонавий банк, хусусан, «Капиталбанк» АТБ барча мижозларга пул ўтказмалари ва ҳисоб-китоб хизматидан тортиб кредит бериш ҳамда ташқи савдо операцияларини амалга оширишгача – кенг хизмат турларини тақдим этмоқди.

 

«Капиталбанк» АТБ бугун

«Капиталбанк» Акциядорлик Тижорат Банки 2001 йил 7 апрелда ташкил топиб, у Ўзбекистоннинг илк хусусий банкларидан бирига айланди. 16 йиллик фаолият давомида банк бинес кўламида барқарор ўсишда давом этди ва бу эса ўз навбатида, республиканинг энг йирик банклари сафига киришга имкон берди. Айни дамда унинг активлари 2,6 трлн. сўмдан ортади, умумий капитали эса 327,0 млрд. сўмни ташкил этади. «Капиталбанк»нинг йирик акциядорлари таркибига Ўзбекистондаги энг етакчи суғурта компаниялардан бири «Капитал Суғурта» ва Бельгиянинг SPRL «East West Invest» компанияси киради.

Фото: Капиталбанк

Ҳозирда «Капиталбанк» - мижозларга кенг қамровли банк хизматларини таклиф қилувчи барқарор ва масъулиятли ташкилот мавқеига эга универсал молия институтидир.

 

Халқаро даражага чиқиш – «Капиталбанк» ривожининг янги босқичи

Бошқарувнинг аниқ мақсадли стратегияси ва сўнгги йиллардаги жадал ривожланиш банкнинг эришиб бўлмайдиган даражага кўтарилишига кафолат бермоқди. 2017 йил сентябрь ойининг бошида «Капиталбанк» Ўзбекистоннинг барча банклари орасида  ўзини халқаро майдонда ишонч билан кўрсата олди: банкнинг тақдимот ролиги BBC, Bloomberg ва Euronews каби Европанинг етакчи каналлари эфирида пайдо бўлди. Шу тариқа, 1 млрд кишидан ортиқ аудитория  «Капиталбанк» ҳақида, унинг  Ўзбекистондаги ишончли сармоявий шерик сифатида сермаҳсул ҳамкорлик учун доимо очиқ эканлигидан хабар топди.

Ички валюта бозорини ривожлантириш ва унинг самарадорлигини ошириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолияти учун шарт-шароитларни яхшилашга қаратилган Ўзбекистон пул-кредит сиёсатининг эркинлаштирилиши туфайли банкнинг синовдан ўтган маҳаллий ҳамкор сифатида жаҳон бозоридаги мавқеи янада ортди.

Банкнинг ишончлилиги бар қатор мустақил халқаро  ташкилотлар томонидан тасдиқланган. Сўнгги тўққиз йил давомида «Standard and Poor’s» халқаро рейтинг агентлиги томонидан доимий таҳлиллар олиб борилиб, тадқиқотларига мувофиқ, банкнинг кредит рейтинги B/В даражасига кўтарилган. Шунингдек, 2016 йил якунига кўра, AhborReyting миллий рейтинг агентлиги томонидан банкка «Барқарор» прогнози билан UzA рейтинги берилди.

Фото: Капиталбанк

Бундан ташқари, 2008 йилдан бошлаб банкнинг барча молиявий ҳисоботи    Ernst&Young, Deloitte&Touché ва GrantThornton халқаро аудиторлик компаниялари томонидан халқаро стандартларга мувофиқ мустақил текшириб борилмоқда.

 

Ривожланган филиаллар тармоғи – хизматлар сифати ва мавжудлиги гаровидир

Филиал тармоқларининг фаол ривожланиши Ўзбекистоннинг ҳар бир бурчагида мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш сиёсатини амалга оширишга имкон беради. Шу билан бирга, банк операциялари турларини мунтазам равишда кенгайиб бормоқда. Бу эса мижозларнинг замонавий банк хизматларига нисбатан исталган эҳтиёжларини тўлиқ қондиришга ёрдам беради. 

Айни дамда банк инфратузилмаси 14 филиалдан ташкил топган бўлиб: Тошкентда 7 та филиал ҳамда Бухоро, Термиз, Фарғона, Самарқанд, Наманган, Нукус, Қўқон шаҳарларидаги 7 та минтақавий филиаллар, шунингдек, бошқа ихтисослашган савдо нуқталари, мини-банклар, омонат  кассаларидан иборат. 

Мустаҳкам мижозлар портфели – ишонч

Кўп йиллик иш тажрибаси орқали банк салохиятли мижозлар портфелини шакллантиришга муваффақ бўлди. Унинг корпортив мижозлари орасида иқтисодиётнинг турли соҳаларидан бўлган компанияларни кўриш мумкин: қурилиш, фармацевтика, савдо, полиграфия, шунингдек, хизмат кўрсатиш соҳалари.

«Капиталбанк» корпоратив ва чакана сегментни қамраб олган 2 миллиондан ортиқ мижозларига, доимий равишда, юқори даражада хизмат кўрсатилишига алоҳида эътибор қаратади. Банкнинг барча бўлинмаларида мижозларга хизмат кўрсатиш, миллий ва хорижий валютада фуқаролар омонатларини қабул қилиш учун барча зарур шароитлар яратилган. Банк шунингдек, пул ўтказмалари, ҳисоб-китоб ишлари, микрокредитлаш ва кичик бизнес субъектларини кредитлаш, валюта айирбошлаш операциялари ва бошқа кўплаб хизматларни тақдим этмоқда.

Бундан ташқари, сўнгги йилларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, ёш оилалар ва коллеж битирувчиларини қўллаб-қувватлаш бўйича давлат дастурларида фаол иштирок этиш орқали ижобий тажриба эгалланди.

 

Халқаро ҳамкорлар – барқарор ривожланиш кафолати

«Капиталбанк» халқаро фаолиятини фаол тарзда ривожлантириб бормоқда ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда. Ҳозирда банк Европа, Осиё, АҚШ, шунингдек, МДҲ давлатларининг 11 та банки, халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик ўрнатилган. Австриянинг Raiffezen Bank International, Германиянинг Deutsche Bank ва унинг АҚШдаги тузилмаси Deutsche Bank Trust Company Americas, Кореянинг Shinhan Bank, Россиянинг Сбербанк, ВТБ, Промсвязьбанк, Қозоғистоннинг Казкоммерцбанк каби йирик молиявий институтлар билан ҳамкорлик қилинмоқда.

Фото: Капиталбанк

Ҳукуматлараро шартномаларни қўллаб-қувватлаш ва Россия Федерацияси билан савдо алоқаларини кенгайтириш мақсадида «Капиталбанк» Россиянинг «Азия-Инвест» банки билан фаол ҳамкорлик қилади. Ташқи савдо фаолиятини қўллаш ва Ўзбекистон саноат корхоналарининг экспорт-импорт салоҳиятини ошириш мақсадида Германиянинг Commerzbank ва Австриянинг Raiffezen Bank International банклари билан ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилган.

Жорий йилда банк томонидан кичик бизнес субъектларини молиялаштириш мақсадида хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорациясининг кредит линияси жалб этилди ҳамда муваффақиятли ўзлаштирилди.

«Капиталбанк» жамоаси эришилган ютуқлардан тўхтамасдан, бозор шароитларига мослашган ҳолда тақдим этилаётган хизматларнинг самарадорлигини ошириш устида тинимсиз ишлашда давом этмоқда. Аслида ҳам, илғор банк технологиялари, инновацион хизмат ёндашуви, профессионал жамоа ва мижозлар манфаатини кўзлаш мисли кўрилмаган поғоналарга кўтарилиш ва инсонлар ишончини янада ошириш имконини беради.

Реклама ҳуқуқи асосида