14 сентябрь куни Қирғиз республикаси президенти Алмазбек Атамбоев Россиянинг Сочи шаҳрига ташриф буюради. У бу ерда Россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан режалаштирилмаган учрашув ўтказади.

«24.kg» ахборот агентлигининг ёзишича, учрашув Қирғизистон томони илтимосига биноан ўтказилади. Шу билан бирга, бўлажак музокараларнинг расмий кун тартиби ҳам белгиланмаган. Таъкидланишича, Атамбоевнинг Путин билан учрашувини ташкил этиш учун расмий Бишкек анча жиддий куч сарфлашга мажбур бўлган. 

Россия томони, дастлаб Россия президенти Қирғиз давлати раҳбари июнь ойида Москвага давлат ташрифини амалга оширганида хайрлашганини ёдга олган, аммо Путин Атамбоев билан яна бир марта хайрлашадиган кўринади. 

Ҳозирча, Бишкек маъмурияти Алмазбек Атамбоевнинг Россияга ташрифининг асл сабабини ошкор қилгани йўқ. Ҳар ҳолда, айтиш мумкинки, учрашув якунидаги матбуот баённомасида «президентлар икки томонлама ҳамкорликнинг жорий муаммолари юзасидан фикр алмашгани» таъкидланса, ажаб эмас.

«24.kg» агентлигининг маълум қилишича, Алмазбек Атамбоев Россия президентига ўз вориси Сооронбой Жээнбеков номзоди истиқболларини муҳокама қилишни давом эттиришни таклиф қилади. 

Қирғизистон президенти ёпиқ эшиклар ортида ўтган учрашувида бу масалани кўтаришга улгурган. Аммо Кремль маъмурияти Жээнбеков номзодини қўллаб-қувватлаши ҳақида гап ҳам бўлгани йўқ. 

Албатта, ўшанда, Москва президент сайлови Қирғизистоннинг ички иши эканини ёдга солган эди.