Конго Демократик Республикасининг ғарбий қисмида жойлашган Квилу вилоятида йирик ЙТҲ юз берди, натижада 25 киши ҳалок бўлди, яна 44 инсон жароҳат олди. Бу ҳақда Radio Okapi хабар бермоқда.

Ҳодиса шанба, 9 сентябрь куни юз берган. Киквитадан Киншасага йўл олаётган автобус кўприк устида йўлдан чиқиб кетгани айтилмоқда.

Таъкидланишича, ҳодиса оқибатида 25 киши ҳалок бўлди, 44 инсон жиддий даражада жароҳатланди.

Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисасига автобусдаги тормоз олиш тизимининг носозлиги ва тезлик режимининг оширилгани сабаб бўлган.