Мексикада юз берган кучли зилзиладан ҳалок бўлганлар сони 95 кишига етди, деб хабар бермоқда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги.

“Зилзила Оахака, Чьяпас ва Табаско штатларига кучли талофат етказди ва 95 кишининг ўлимига, юзлаб жароҳатланганларга ва анча катта моддий зиёнга сабаб бўлди”, деб айтилган хабарда.

Мексика соҳиллари яқинидаги 8,2 магнитудали зилзила 8 сентябрда UTC вақти билан соат 04.49да юз берди. Зилзила ўчоғи 33 км чуқурликда бўлган. Маълум қилинишича, зилзиладан кейин вужудга келган цунами тўлқинларининг максимал баландлиги 1 метрга етган.