Мексикада бир неча кун аввал магнитудаси 8,2 бўлган жуда кучли зилзила юз берганида, унга осмондаги ёрқин чақинлар ҳамроҳлик қилган. Бу ҳақда Sciencr порталида хабар берилди.
 
Бундай ноодатий ҳолатлар зилзилалар пайтида аввал ҳам кузатилган. 2014 йилда олимлар бунинг сабабини топишди. Нурланишлар чақмоқлар ёки Мексика устидан учиб ўтаётган самолётлар билан боғлиқ эмас. Уларга тоғ жинслари сабабчи бўлган. Нурланиш турли шаклларда бўлиши мумкин – мовий рангдаги ёғду, нурли шарлар ёки чақмоққа ўхшаш қисқа чақинлар.

«Маълум бир жинсларда йиғилиб қолган кучланиш салбий зарядланган кислород атомлари жуфтларини бузиши ҳамда уларга жинсдаги ёриқлар орқали юзага электр токи кўринишида чиқишига имкон бериши мумкин. Агарда, атомлар кўп бўлса, улар ҳаво чўнтакларида ҳавони ионлаштиради ва нур чиқарувчи плазмани ташкил этади», - дея аниқлик киритди геология профессори Лайло Эртолахти.

Хусусан, бундай чақинлар АҚШнинг Миссури штатида 1811-1812 йилларда, Сан-Францискода 1906 йилда, Квебекда 1988 йилда ва Италияда 2009 йилда рўй берган кучли зилзилалардан аввал кузатилган.

Аввалроқ Мексикада зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 90 кишига етгани хабар қилинганди.