АҚШ Геология хизмати Мексикада 7 сентябрь куни юз берган жуда кучли зилзилага нима сабаб бўлганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Nature News.

Ер силкиниши ўчоғи Калифорния ярим ороли ва Панама бўйини ўртасида жойлашган Кокос платосида бўлган.

«Бундай ҳажмдаги зилзила субдукция зоналари чегарасида кўп кузатилади», - дея маълум қилди Помондаги Калифорния политехника давлат университети зилзилашуноси Яша Полет.

Унинг сўзларига кўра, «юз берган ажралиш тури одатда бундай кўламдаги зилзилага сабаб бўлмайди».

«Ҳозирча ер силкиниши нима учун бундай кучли бўлгани ҳақида гапиришга эрта, бироқ бу келажакда кўплаб тадқиқотларга олиб келиши аниқ», - дея таъкидлаб ўтди олим.

Аввалроқ Мексикадаги зилзила пайтида сирли чақинлар юз бергани хабар берилганди.