Испаниялик теннисчи Гарбинье Мугуруса WTA рейтингида етакчига айланди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.

Рўйхатнинг иккинчи поғонасидан Руминия вакиласи Симона Халеп, учинчи ўриндан эса украиналик Элина Свитолина жой олди. Жаҳоннинг собиқ биринчи ракетаси Каролина Плишкова тўртинчи бўлган бўлса, америкалик Винус Уильямс топ-5ликка якун ясаб берди.

Ўзбекистонлик ракетка усталарининг энг кучлиси Сабина Шарипова ўн поғона пастлаб, 169-ўринни эгаллади.