Дунёнинг амалдаги биринчи рақамли эркак теннисчиси Рафаэль Надаль АҚШ очиқ чемпионати финалида жанубий африкалик Кевин Андерсонни мағлуб этди. Нью-Йоркда ўтган учрашув 6:3, 6:3, 6:4 ҳисобида испан фойдасига ҳал бўлди. Шу тариқа Надаль мусобақанинг 2017 йилги ғолиби бўлди.

Учрашув 2 соат-у 27 дақиқа давом этган. Испан тўпни ўйинга киритаётганда бир марта уни ташқарига чиқариб юборган, бир марта икки карралик хатога йўл қўйган ҳамда 9 та брейк-пойнтдан 4 тасини амалга оширган. Андерсон 10 та эйс, 4 та икки карралик хато ва бирорта амалга оширилмаган брейк-пойнтга йўл қўйди.

Шу тариқа 31 ёшли Надаль “Катта дубулға” сериясидаги 23-мусобақасини ўз фойдасига ҳал қилиб, бу серияда якка тартибдаги 16-унвонини қўлга киритди. “Тупроқли кортлар қироли” бир маротаба Австралия очиқ чемпионатини, 2 марта Уимблдонни, 3 марта АҚШ очиқ чемпионатини ва 10 марта “Ролан Гаррос”ни қўлга киритган.