Нью-Йорк 11 сентябрь кунини 16 йил аввал рўй берган терактлар қурбонлари хотираси учун бир дақиқалик сукут билан бошлади, деб хабар бермоқда NBC New York.

Хотира тадбирлари фожиа юз берган жойда ўтказилди. Маҳаллий вақт билан 8.46да (Тошкент вақти билан 17.46), American Airlines авиакомпаниясининг террорчилар томонидан эгаллаб олинган самолёти Бутунжаҳон савдо марказининг Шимолий минорасига урилган пайтда, бир дақиқалик сукут эълон қилинди. Шундан сўнг қариндошлар ҳалок бўлганлар номини ўқишни бошлашган.

Бугун Нью-Йоркда яна икки бор бир дақиқалик сукут эълон қилинади: иккинчи эгаллаб олинган самолёт Жанубий минорага урилган вақт – соат 9.03да ва учинчи самолёт Вашингтондаги Пентагон биносига келиб урилган пайт – 9.37да.

Нью-Йоркда туғилган ва узоқ вақт давомида истиқомат қилган АҚШ президенти Дональд Трамп ҳамда биринчи хоним Меланья бир дақиқалик сукутни Вашингтондаги Оқ уйнинг жанубий майсазорида ўтказишди.

Кечқурун эса эгизак-миноралар жойида прожекторлар оқ нурнинг икки чизиғини келтириб чиқаради, улар террорчилар томонидан вайрон этилган осмонўпар иморатларни билдиради.