Озарбойжон президенти Илҳом Алиев уч йилга озодликдан маҳрум этилган блогер Александр Лапшинни афв этиш ҳақидаги фармойишни имзолади. Бу ҳақда президент сайтида хабар берилган.

«Озарбойжон Конституциясининг 109-моддаси, 22-бандига асосан Исроил фуқароси Александр Валерьевич Лапшинни жазодан озод этиш ҳақидаги қарорни қабул қилмоқдаман», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Озарбойжон суди Россия ва Исроил фуқароси бўлган блогер Александр Лапшинни уч йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарганди. Лапшин тан олинмаган Тоғли Қорабоғ ҳудудига бир неча бор боришда айбланган.