Россия президенти Владимир Путин 2018 йилнинг январь ойидан бошлаб энг кам иш ҳақини кун кечириш учун зарур миқдорнинг 71-72 фоизидан 85 фоизгача кўтаришни таклиф қилди. Бу ҳақда Кремль сайти хабар бермоқда.

«Биз энг асосий муаммони ҳал қилишимиз лозим – энг кам иш ҳақини кун кечириш учун зарур миқдордан кам бўлмаган даражага етказиш керак, буни кун кечириш учун зарур миқдор билан тенглаштириш ва минимал эҳтимолий иш ҳақи фуқароларнинг базавий харажатларини ҳам қопламаслиги билан боғлиқ вазиятдан келиб чиқиш лозим. 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб энг кам иш ҳақи миқдорини меҳнатга лаёқатли аҳоли учун 71-72 фоиздан 85 фоизга етказишни таклиф қиламан», - деди Путин.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича,  2018 йилнинг 1 январидан кечиктирмай энг кам иш ҳақини кун кечириш учун зарур миқдорга тенглаштириш лозим.