Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Мьянмадаги роҳингя мусулмонларини қўллаб-қувватлашга қаратилган янги намойишларни ўтказишга бошқа эҳтиёж йўқлигини айтди.

“Айни вақтда намойишларни ўтказишга ҳеч қандай эҳтиёж йўқ. Агар бу намойишлар керак бўлганда, мен бу мақсадда Грознийнинг марказий майдонини тақдим қилиб, барча шароитларни яратиб берган бўлардим”, деб ёзган Қодиров инстаграмда.

Қодиров, шунингдек, “ташвиқотларга берилмаслик” ва роҳингяларга имкони борича гуманитар ёрдам кўрсатишга чақирган.  

10 сентябрда Санкт-Петербургда роҳингяларни қўллаб-қувватловчи тартибсиз намойиш бўлиб ўтди. Намойишда 100 дан кўпроқ одам келишилмаган тадбирдаги иштироки учун ушланган.

4 сентябрда Грознийда мьянмалик мусулмонларни қўллаб-қувватловчи акция ўтганди. Унда 1,1 млн киши қатнашган.