Россия премьер-лигасининг 9-туридан ўрин олган яна биру учрашув бўлиб ўтди. Унда мавсумни кўтаринки руҳда ўтказаётган Москванинг «Локомотив» клуби «Ахмат» меҳмони бўлди.

Учрашувнинг 55-дақиқасида Родолфо ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйиб, меҳмонларга кўмаклашиб юборган бўлишига қарамасдан, Сёмин шогирдлари бу устунликни сақлаб қола олишмади. 84-дақиқада Раванелли томонидан киритилган гол ўйиннинг дуранг билан тугашига замин яратди.

Учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов майдонга тушмади.

Ушбу дурангдан кейин «Локомотив» ҳисобидаги очколар сони 20тага етди. Жамоа бу турда очко йўқотган «Зенит»ни қувиб ўтиб, пешқадам бўлиб олиш имкониятидан фойдалана олишмади.

РФПЛ, 9-тур

Ахмат – Локомотив 1:1 (0:0)
Голлар: Раванелли (84) – Родолфо (55, автогол).
Ахмат: Городов, Уциев, Семенов, Иванов (Раванелли, 83), Мохаммади, Исмаэл, Родолфо, Швец, Бериша (Лео Жаба, 61), Митришев, Мбенг (Садаев, 61).
Локомотив: Гильерме, Михалик, Кверквелия, Пейчинович, Игнатьев, Игорь Денисов, Ан. Миранчук (Баринов, 82), Эдер (Тарасов, 63), Миранчук, Фернандеш, Фарфан.
Огоҳлантиришлар: Лео Жаба (66), Исмаэл (90), Семенов (90).