Samsung корпорацияси компания смартфонларининг дастурий таъминотида хавфсизлик билан боғлиқ муаммоларни аниқлаган барча фойдаланувчиларга молиявий мукофотни кафолатловчи Mobile Security Rewards Program дастурини очмоқда. 24gadjet шу ҳақидаги маълумоти билан бўлишди

Корпорация сайтида фойдаланувчилар камчилик топиши ва тизимда хато топган тақдирда йирик мукофот олиши мумкин бўлган барча қурилмалар рўйхати келтирилган. Mobile Security Rewards Program дастури Samsung томонидан икки йил ва ундан ортиқ вақт аввал ишлаб чиқарган кўпгина қурилмаларга тааллуқли.

Дастурий таъминотдаги барча камчиликлар Samsung Mobile бўлими ёки пудратчилар томонидан бевосита Samsung учун ишлаб чиқилган иловалар, сервислар ва прошивкаларда аниқланиши мумкин.

Мукофот олиш учун бир неча шартларни бажариш керак бўлади. Энг аввало, ДТнинг барча камчиликлари дастурларнинг энг охирги янгиланган версиясида аниқланиши керак, бошқа ташкилотлар иловасига нисбатан талаблар бевосита Samsung қурилмалари билан ишловчи қисмига тегишли бўлади. Таъкидлаш жоизки, ижроси ҳаддан ташқари қийин бўлган дастурий камчиликлар - эксплойтни аниқлаган фойдаланувчиларга мукофот берилмайди. 

Мукофот ҳажми фойдаланувчи томонидан аниқланган камчилик даражасига қараб 200 доллардан 200 000 долларгача фарқланади.