Швецияда сўнгги 20 йил давомидаги энг йирик ҳарбий машқлар - Aurora 2017 старт олмоқда, дея хабар берди мамлакат мудофаа вазирлиги.

Машқлар 11-29 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Ҳарбий хизматчилар денгизда, ерда ва ҳавода ҳаракатланиш бўйича шуғулланишади.

«Aurora 2017 қуролли кучлар учун сўнгги 20 йил ичидаги биринчи ва энг йирик миллий машққа айланади», - дейилади хабарда.

Мамлакат ҳукумати бундай машқларнинг ўтказилишига «халқаро вазият кучли ўзгаргани» сабаб бўлганини маълум қилди.