Швейцариядаги станцияда икки поезд тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Reuters полиция маълумотларига асосан хабар бермоқда.

Ҳодиса натижасида тахминан 30 киши жабрланди. Ҳозирги пайтда уларнинг жароҳат даражаси қандай экани ҳақида ҳеч нарса хабар қилинмаяпти. Воқеа жойида шифокорлар ишламоқда.

Ҳодиса Ури кантонидаги Андерматт тоғли шаҳарчасида юз берган.