Tesla, BMW ва Nissan компанияларининг собиқ ходимлари томонидан ташкил этилган Future Mobility стартапи Byton брендини ишга туширди. Унинг илк модели ўрта ҳажмли электр кроссовери бўлади. Унинг ускуналар панели 1,2 метрни ташкил этиб, 2019 йили Хитойда сотувга чиқади. Компания 2020 йили машиналари қаторини 3 та электрокаргача кенгайтиришни режалаштирмоқда. 

Ҳозирча, Byton моделининг техник хусусиятлари ҳақида ҳеч нарса маълум эмас. Шу нарса маълумки, у бир марта қувватлангач, 500 километр масофани ортда қолдира олади. Бу эса, бир ҳафта мобайнида шаҳарда юришга кифоя қилади, дейишмоқда стартап асосчилари. Бунда ҳайдовчи «бир финжон қаҳвани ичгунича» тўлиқ «қувватланади».

Қиёслаш учун, Tesla Model X 100D тўла аккумулятор билан 565 километрни босиб ўтади. Кроссовер қувватланиши учун эса 6 ярим соатлар вақт талаб этилади. 

Фото: motor.ru
Фото: motor.ru
Фото: motor.ru
Фото: motor.ru

Моделнинг яна бир ўзига хосс жиҳати улкан рақамли олд панелидир. Унинг ўлчами энига 1 метр 25 сантиметрни ташкил этади. Кроссовер тармоққа сониясига 1000 мегабит тезликда улана олади. Шу билан бирга, калит ўрнига қиёфан таниш тизими қўлланилади, салонда барча функциялар ҳаракатлар воситасида бошқарилади. Автомобиль, шунингдек, автопилот билан ҳам бошқарилади. 

Фото: motor.ru
Фото: motor.ru
Фото: motor.ru

Tesla компаниясидан ташқари, янгиликка Jaguar I-Pace электр кроссовери ҳам рақобатчи бўлиши мумкин. У 400 от кучли моторга эга бўлиб, 2018 йилда сотувга чиқади. 

Жорий йилда эса, 1050 от кучига эга FF 91 электр кроссовери тақдим этилади. Уни Faraday Future фирмаси ишлаб чиқмоқда. У тўла батарея билан 700 км юра олади. Бу машина нолдан 96 км/соат тезликка 2,39 сонияда эриша олади.