УЕФА президенти Александер Чеферин «ПСЖ»нинг Неймар ва Килиан Мбаппе (222 миллион ва 180 млн евро) трансфери бўйича фикр билдира туриб, уларнинг молиявий фейр-плей талаблари бўйича жазога тортилиш имкониятини баҳолади.

«Мен Платинидек машҳурликка интилсам, «ПСЖ»ни еврокубоклардан четлатишим керак бўлади», – деган Чеферин.

«Ҳеч ким қонундан устун бўлмайди. Яқин вақт ичида биз парижликларнинг трансферлари бўйича текширувлар натижаларини кўриб чиқамиз. Санкциялар ўта бешафқат бўлиши мумкин», – дея УЕФА президентининг таҳдидона сўзларини келтирган L'Equipe.

«Агар «ПСЖ»нинг айби исботланса, мен бу клубни еврокубоклардан четлатаман. Биз жазолашдан қўрқмаймиз», – дея қўшимча қилган словениялик амалдор.

Эслатиб ўтамиз, УЕФА «ПСЖ»нинг молиявий фейр-плей қоидалари талабларига қанчалик амал қилгани бўйича текширув олиб бормоқда.