Вазирлар Маҳкамасининг 25.08.2017 йилдаги 671-сон “Республиканинг қора металлар прокатига бўлган қўшимча эҳтиёжини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.

«Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ ўз маблағлари ҳисобига 2017 йил учун қора металлар парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш ва истеъмол қилишнинг тасдиқланган  баланси доирасида кейинчалик қора металлар прокати ишлаб чиқариш ҳамда сотиш учун мамлакатга 157 минг тонна металлургия хом ашёсини импорт қилади (ТИФ ТН 2619, 7203, 7204, 7207).

Кўрсатилган хом ашё ҳажми божхона тўловларидан озод қилинади (бундан божхона расмийлаштируви учун йиғим мустасно). 

Агар кейинчалик хом ашё белгиланган мақсадда ишлатилмаса, имтиёз бўйича тўланмаган божхона тўловлари суммаси молиявий санкциялар қўлланилган ҳолда Давлат бюджетига ундирилади.