Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, дунёдаги энг ноёб ва кам учрайдиган автомобиллар қанча туриши мумкин? Дунёнинг турли бурчакларида йилда бир неча бор ўтказиладиган автомобиль аукционларида жуда камёб ва қиммат машиналар сотилади. Аммо, улар орасида шундайлари ҳам борки, улар ўзига хос ҳисобланади. Масалан, ундан бир нусхада ишлаб чиқарилган бўлиши мумкин. Хўш, бундан транспорт воситалари қанча туради? Қуйида улар билан танишасиз. 

Rolls-Royce 15 hp | 35 млн доллар

Фото: Motor.ru

Бу автомашина дунёнинг энг ноёб ва жуда қиммат машиналаридан биридир. Ахир Rolls-Royce 15 hp – Чарльз Роллс ва Ҳенри Ройс томонидан 1904 йилда Манчестерда шахсан йиғилган энг биринчи автомобиль. Ундан атиги 6 дона йиғилган ва атиги бир донаси бугунги кунгача етиб келган. 

Фото: Motor.ru

Машинага 3 цилиндрли 15 от кучига эга мотор қўйилган. Унинг тезлиги соатига 63 кмни ташкил этади. Автомобиль баъзан музейлар ва автосалонларда намойиш этилади. Суғурта компаниялари уни 35 млн долларга баҳолашади. 

Leyat Helica | 20 млн доллар

Фото: Motor.ru

Франциялик мутахассис марсель Лейя томонидан ишлаб чиқилган парракли автомобиль XX аср бошига тегишли. Уни ҳозир ҳам учратиш мумкин. Бу машинадан 30 дона ишлаб чиқилган. 

Фото: Motor.ru

Бугунги кунгача етиб келган нусхалари хусусий тўпламларда бўлиб, савдоларга жуда кам қўйилади. Мабодо, сизга омад кулиб боқса, яхши ҳолатдаги Leyat моделини 20 млн доллар атрофида харид қила оласиз. 

Ferrari 250 GTO 1963 йил | 52 млн доллар

Фото: Motor.ru

Ҳа, дунёнинг бу дунёнинг 52 млн долларлик, яъни энг қиммат автомобили. Бироқ, уни жуда ноёб, деб бўлмайди. Шу билан бирга, қизиқ жиҳати шундаки, шахсий коллекционер аввалгиси эгасидан савдолашиб харид қилган. 

Фото: Motor.ru

Дунёнинг энг қиммат машинаси ҳам айнан Ferrari 250 GTO. Ким ошди савдоларидан бири уни 38 миллион 115 минг доллар эвазига харид қилишган. У жами 39 та машинанинг 19-сидир. Унинг қиммат бўлишига Формула-1 пилотлари Жо Шлессер ва Эрнесто Прино, Олимпия чемпиони Анри Орилье эгалик қилгани ҳам сабабдир.

Aston Martin Bulldog | 1,3 млн доллар

Фото: Motor.ru

 

Ягона нусхада мавжуд бўлган энг ноанъанавий «Астон». 1979 йилда ишлаб чиқилган автомобиль узунлиги 4,5 метрни, баландлиги атиги 1 метрни ташкил этади. Уни кам сонда ишлаб чиқариш режалаштирилган, бироқ амалга оширилмаган.

Фото: Motor.ru

Машинага 600 от кучли, 5.3 л V8 жуфт-турбо мотор ўрнатилган. Электрон приборлар панели, орқани кўриш камераси ва чап томонга ўрнатилган руль чамбарагига эга концепт Буюк Британияда ишлаб чиқилганди. 1980 йилда «Булдог»ни америкалик коллекционер 130 минг долларга сотиб олган. 2011 йили номаълум британиялик унга 1,3 миллион доллар тўлашга рози бўлган.

Jaguar XKSS | 30 млн доллар

Фото: Motor.ru

Бу автомобиль «дунёнинг биринчи суперкари» ҳисобланади. У 1957 йилда пайдобўлган ва пойга учун мўлжалланган D-Type моделининг умумий йўлларга мослаштирилган нусхаси эди. Ундан жами 25 дона ишлаб чиқариш режалаштирилган, бироқ Ковентри корхонасидаги ёнғин машиналарнинг 9 тасининг кулини кўкка совурди. 

Фото: Motor.ru

Ушбу машиналардан бирини таниқли актёр Стив Маккуин 5 минг доллар эвазига харид қилган. 2014 йили коллекционер айни шу машина учун 30 миллион долларнинг баҳридан ўтди. Ҳа айтганча, компания заводдаги чизмалар асосида қолган 9 та машинани йиғишга қарор қилди.Уларнинг ҳар бири 1,5 миллион доллардан сотиб бўлинган.

Ferrari F50 GT | 2,9 млн доллар

Фото: Motor.ru

 

Оддий F50 суперкарининг пойга намунаси 3 нусхада ишлаб чиқилди. Уларнинг бири прототипдир. Машиналар пойгаларда қатнашиши керак эди, бироқ лойиҳа бекор қилинди. 

Фото: Motor.ru

Уларнинг уччаласи ҳам 750 от кучли, 4.7 л V12 моторига эга. 2013 йили Ferrari F50 GT учун 2,9 миллион доллар сўрашган.