АҚШнинг давлат қарзини кўрсатувчи Нью-Йоркда ўрнатилган табло АҚШнинг қарзи тарихда илк бор 20 трлн доллардан ошиб кетгандан кейин олиб ташланди.

8 сентябрда реал вақтда АҚШнинг давлат қарзини кўрсатувчи таблодаги ёзув 20 трлн долларга етганди. 

© Commons.wikimedia/ Valugi

“РИА Новости” ахборот агентлиги мухбирининг маълум қилишича, Манхеттенда жойлашган табло 12 сентябрда олиб ташланган. Тахмин қилинишича, табло дисплейини техник томондан такомиллаштириш учун олинган.

Фото: Sputnik / Tatyana Lukyanova

8 сентябрда АҚШ президенти Дональд Трамп конгресс томондан маъқулланган бюджетни имзолаб, қарзнинг юқори чизиғини 8 декабргача оширишни маъқуллагандан кейин АҚШ давлат қарзи биринчи марта 20 трлн долларлик бўсағадан ошиб кетган. 

АҚШ қарзини кузатиб борувчи USdebtclock.org портали маълумотларига кўра, айни вақтда АҚШ қарзи тахминан 20,16 трлн долларни ташкил қилмоқда.