Машҳур боксчи Рой Жонс яқин орада UFC’нинг собиқ чемпиони, бразилиялик Андерсон Силва билан бокс қоидалари бўйича жанг ўтказиши мумкин. 48 ёшли спортчининг айтишича, жанг Россияда ўтказилиши мумкин.

“Мен Россияда жанг ўтказаман, бироқ ҳозирча қачонлигини билмайман. Мен билан бокс қоидалари бўйича бразилиялик Андерсон Силва жанг ўтказмоқчи эди ва мен бунга қарши эмасдим. Бироқ ўшанда Силва харчанд уринмасин, UFC’да унга жанг ўтказишга рухсат беришмаганди. Ҳозир бундай имконият пайдо бўлди ва мен ундан жанг ўтказишга чақириқ бўлса, уни 100 фоизга қабул қиламан. Ким билсин, балки бу жанг Россияда ўтар.
  
Менда бундай режа Флойд Мейвезердан анча олдинроқ пайдо бўлганди. Менга унинг Конор Макгрегор билан жанги ёқдими? Бу боксни унча тушунмайдиган одамлар учун жуда зўр жанг бўлди – ажойиб томоша, олам-олам завқ, бироқ жангга келсак, у деярли бўлмади”, деб айтган Жонс. 

Эслатиб ўтамиз, Жонс Россия фуқаролигига эга.