Буюк Британия ЕИдан чиққанидан сўнг ҳам Иттифоқ санкция сиёсатини қўллаб-қувватлашни давом эттиради, Брюссель билан ташқи сиёсий ҳаракатларни мувофиқлаштиради ва Европада хавфсизликни таъминлашда иштирок этади. Бу ҳақда РИА «Новости» Британия ҳукуматидаги манбага асосан хабар бермоқда.

«Британия ЕИ ҳарбий амалиётларини ўтказишда ўз иштирокини таклиф қилади, санкцияларни қўллаб-қувватлаш ва ташқи сиёсат соҳаларида ҳамкорлик қилади. Буларнинг бари Brexit’дан сўнг хавфсизлик бўйича яқин шериклик дастурининг бир қисми. Бу ҳақда ҳукумат бугун маълум қилади», - деган манба.

Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, стратегия Британия Европа олдида пайдо бўлувчи муаммоларни ҳал этишда, жумладан, ноқонуний миграция, террорчилик ва киберҳужумлар билан курашишда ўз активлари, имкониятлари ва таъсиридан фойдаланишини назарда тутади.

Аввалроқ ЕИ Brexit бўйича музокараларни тезлаштиришга тайёр экани хабар қилинганди.