Германия ТИВ раҳбари Зигмар Габриэлнинг Handelsblatt’га берган интервьюсида маълум қилишича, Россиядан санкциялар Украина шарқида тинчликка эришилсагина олиб ташланиши мумкин. 

Сиёсатчининг сўзларига кўра, санкцияларнинг бекор қилиниши, уларнинг киритилиши каби аста-секинлик билан кечади.

Габриэлнинг таъкидлашича, АҚШ Украина можарасига ечим топиладиган бўлса, катта эҳтимол билан, Россиядан санкциялар олиб ташлашни хоҳлаб қолиши мумкин.

Аввалроқ ГФР канцлери Ангела Меркель Қрим Россия таркибига қўшиб олинишини Германиянинг бўлинишига қиёслаганди.