Хитойнинг электромобилларга ихтисослашган Future Mobility Corp компанияси 2019 йилда ўзининг устундан устунгача бўлган илк автомобилини ишлаб чиқаради. Hi-News шу ҳақида хабар берди. 

Марка Byton номини олди. Маълум қилинишича, бу электрон бошқарув ва автопилотли кроссовер бўлади. Инвесторлар уни ишлаб чиқаришга 200 миллион доллар ажратишди. Тўлиқ тайёр автомобилни кейинги қиш мавсумида Лас-Вегасда намойиш қилиш режалаштирилмоқда. Ҳозирча эса Future Mobility Corp вакиллари ўз маҳсулотининг техник хусусиятларини сир тутишмоқда. 

Шуниси маълумки, электрокар рули салмоқли сенсор экран билан жиҳозланади, одатий панель ўрнига эса ичига 1,25 метрли улкан дисплей ўрнатилади. Автомобиль бошқаруви свайплар ёрдамида дисплейлар, имо-ишоралар ва овоз орқали амалга оширилади. Byton'да машинани одатий ёқиш калити ҳам бўлмайди - унинг ўрнига юздан таний олиш тизимидан фойдаланилади. Бир марталик заряддан даъво қилинган захираси - 500 километр. 

Фото: hi-news.ru

Компания бундан ташқари келгуси беш йил давомида намойиш қилишни режалаштираётган яна бошқа автомобилларни ҳам ишлаб чиқармоқда. Уларнинг орасида седан ва етти ўринли шаҳар автомобили ҳам бор. Future Mobility компаниясига BMW ва Nissan компанияларининг собиқ ходимлари томонидан асос солинган бўлиб, улар Tesla'га муносиб рақиб бўлишни мақсад қилишмоқда.