Италияда музқаймоқчиларнинг Gelato World Tour танловига якун ясалди. Танлов натижалари 11 сентябрда танлов ташкилий қўмитасининг твиттердаги саҳифасида чоп этилди. 

Танловда 1-ўринни хандон пистали музқаймоқ тайёрлаган италиялик Алессандро Криспини эгаллади. У музқаймоқни тайёрлашда Сицилияда етиштирилувчи хандон пистанинг уч хил навидан фойдаланган.

2-ўрин эса Германияда яшовчи Гидо ва Лука де Роккога насиб этди. Улар ҳакамлар ҳайъатига карамеллаштирилган ёнғоқли узум сорбети тақдим қилишди. 

Ҳаммаси бўлиб танловда саралаш босқичларининг ғолиблари бўлган, 19 та давлатдан 36 нафар музқаймоқчи иштирок этди. Танлов финали Римини шаҳрида 8-10 сентябрь кунлари бўлиб ўтган.