Италиялик сиёсатчи Антонио Рацци Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин қайси клубга мухлислик қилишини маълум қилди.

The Sun нашри италиялик сенаторга асосланиб хабар тарқатишича, КХДР раҳбари «Манчестер Юнайтед» клуби фанати ҳисобланади. Раццининг сўзларига кўра, шимолий кореяликлар раҳбарининг ўзи бу ҳақда унга айтган.

Шу билан бирга Ким Чен Ин бир кун келиб шимолий кореялик футболчилар Англия чемпионатида тўп суришини кўришни истайди. У Швейцарияда ўқиганида футболга мухлислик қилишни бошлаганди. Шундан буён у катта футбол турнирларини кузатиб келади.