Қайд этилишича, ушбу болакай 2017 йилнинг августида Ҳонгконгда скакалкада сакраш бўйича халқаро турнирда ғолиб бўлган. Шу билан бирга бу ўқувчи ўз маҳорати билан нафақат илк марта соврин қўлга киритди, балки, аввалги рекордни ҳам янгилади. Бунгача япониялик ўқувчи 30 сонияда 111 марта сакраб, Гиннесс рекордлар китобига кирганди.