Lada Vesta модели АВТОВАЗ компаниясига тегишли Lada Ижевск заводида қурилади. Машина шу кузда сотувга чиқарилади.

Ижевскда Vesta’нинг стандарт ва “йўлтанламас” версиялари Vesta SW ва Vesta SW Cross ишлаб чиқарилади. “Йўлтанламас” версияси кенгайтирилган клиренс ва пластик осма деталлар борлиги билан фарқланади. Универсални серияли ишлаб чиқаришга юборишдан аввал заводда 79 та янги ва модификацияланган кузов деталларини штамповкалаш ўзлаштирилди, пайвандлаш, бўяш ва йиғиш цехлари модернизация қилинди.

Машинанинг иккала версияси ҳам минус 40 градусдан плюс 55 градусгача ҳароратда термокамерада иқлим тадқиқотлари циклларидан ўтди. Компанияда айтилишича, текширувлар “янги конструкциянинг хавфсизлиги ва ишонлилиги юқори эканлигини тасдиқлади”.

Машина конструкциясига 33 та қўшимча детал киритилган бўлиб, улар кузовнинг айланишга мустаҳкамлигини оширишга ва шу тариқа манёврчанлиги ва вибро-акустик комфортини яхшилашга имкон берди.

Vesta SW ва Vesta SW Cross мос равишда 1,6 ва 1,8 литрли, 106 ва 122 от кучига эга бензин моторлари билан жиҳозланади. Узатмалар қутиси 5 поғонали механик ва робот кўринишда. Машинанинг комплектациясига кўра ундаги ускуналар рўйхатига орқа ўриндиқлар иситилиши, марказий консолда USB-порт, климат-контрол, пешойна иситгичи, ёмғир ва ёруғлик датчиклари, круиз-контрол кириши мумкин. 

 

Фото: Kolesa.ru

Машиналар шу куз сотувга чиқарилади, бироқ аниқ сана ва машина нархи ҳали эълон қилинмаган.