АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Майк Помпеонинг фикрича, «Ал-Қоида» террорчилик гуруҳи етакчиларининг куни тугаб бормоқда.

У бу ҳақда Fox News каналидаги кўрсатув вақтида маълум қилди.

«Агарда, мен уларнинг ўрнида бўлганимда, ўз кунларимни санай бошлаган бўлардим», - дея маълум қилган Помпео.

Август ойи ўрталарида Майк Помпео Шимолий Корея атрофидаги вазиятнинг кескинлашиши ортида унинг ихтиёрида бўлган разведка маълумотлари яқин орада ядро уруши бошланиши имкониятини истисно қилишини айтганди.