Япониянинг молиявий соҳада фаолият юритувчи Nomura компанияси Туркиянинг 2017 йилги иқтисодий ўсишини қайта баҳолади. Унга кўра, бу рақам 4,2 фоиздан 5,5 фоизга ўзгартирилган.

Жорий йил иккинчи чорагида Туркия иқтисодиёти 5,1 фоизга ўсган. Ҳисоботга кўра, бунга қурилиш ва экспортнинг ошгани туртки берган. 

Компания шундан келиб чиққан ҳолда Туркия иқтисодиёт ўсишига доир тахминларни кўтаришга қарор қилган. Жорий йил иккинчи чорагида қурилиш соҳасига киритилган сармоя 25 фоизга ортган ва 2013 йил биринчи чорагидан буён энг юқори кўрсаткичга етган, дейилади ҳисоботда. 

Туркия ЯИМ ўсишининг яна бир омили – бу экспорт ҳажмининг ортиши бўлди. Йиллик ҳисобда импорт 2,3 фоизга, экспорт эса 10,5 фоизга ошган.

Компанияга кўра, Туркия ЯИМ учинчи чоракда 7 фоизга ўсиши мумкин. Бу эса, йил охирида ўртача йиллик ўсишнинг 5 фоиздан ортиқ бўлишини таъминлайди.