Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Польшадан сайёҳлар оқимини оширишга қаратилган, польшалик сайёҳлар учун виза тартиботларини соддалаштириш тўғрисидаги қарорни имзолади. 

Ҳужжатга кўра, 2018 йил 1 январидан Ўзбекистонга ташриф буюрувчи польшалик фуқароларга 30 кундан кўп бўлмаган муддат учун кириш визалари ҳужжатлар қабул қилинган кун ҳисобга олинмаган ҳолда икки ишчи куни давомида расмийлаштириб берилади. Бундан ташқари, виза олишда Ўзбекистон сайёҳлик ташкилотларининг таклифномалари ва сайёҳлик ваучерларини тақдим қилиш талаби бекор қилинди.