Renault компанияси Франкфурт автосалонига Symbioz концептини олиб келди. Машина салони уй интерьерининг давомига айланиши керак. Ақлли уй тизимига киритилган автомобиль автопилот ва электр куч қурилмаси билан жиҳозланган.

Моделнинг ўзига хос жиҳатларидан бири шундаки, автомобиль инсон эҳтиёжларини била оладиган сунъий  онг бошқарувидаги ягона интеллектуал тармоқ орқали уй билан энергия бўлиша олади. Мисол учун, машина тиғиз вақтларда ўз энергиясини уйдаги чироқлар, экранлар ва маиший техника ишлаши учун бериши мумкин. Яъни автомобиль фавқулодда вазиятларда захирадаги энергия манбаи бўлади. 

Фото: motor.ru
Фото: motor.ru
Фото: motor.ru

Уйдан ташқарида прототип автопилот билан бошқарилади: биринчи ва иккинчи ўриндиқлари бир-бирларига қараб жойлашади ва мультимедиа тизими йўловчиларнинг дидларига мос тарзда автоматик равишда ўзгаради.

Жорий йил охиригача “Рено” Symbioz’да кўрсатилган кўпчилик элементлар ҳаётга татбиқ қилинадиган яна бир концептни тақдим қилмоқчи. Бу автомобиль бренднинг моделлар қатори 2023 йилгача қандай ривожланишини кўрсатади.  

Фото: motor.ru

Машина 680 от кучига эга двигатель олади. Двигатель 72 киловатт-соатлик сиғимга эга батареялар комплектидан қувват олади. Автомобиль илк 100 км га 6 сонияда эриша олади.

Фото: motor.ru
Фото: motor.ru
Фото: motor.ru
Фото: motor.ru
Фото: motor.ru
Фото: motor.ru
Фото: motor.ru
Фото: motor.ru

Symbioz’ни яратишда LG (интерфейсларни яратиш), Ubisoft (виртуал реаллик технологиялари), Devialet (аудиотизим), IAV (автоном ҳайдаш) ва TomTom (геомаълумотлар) компаниялари иштирок этган.

Фото: motor.ru