Грузия собиқ президенти ва Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвилининг фикрича, ўзининг ўғирланган паспорти Украина президенти Пётр Порошенконинг хонасидадир. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Шуни аниқ биламанки, менинг паспортим ҳозир Украина президентининг хонасида», - деди у.

Ўз навбатида сиёсатчининг адвокати Маркиян Галабаланинг маълум қилишича, Саакашвили Украина миграция хизматига мамлакатда доимий равишда яшовчи фуқаролиги йўқ шахс гувоҳномасини олиш ҳақида ариза билан мурожаат қилмоқчи.

Аввалроқ Саакашвили нима учун Украинага қайтиб келганини айтганди.