Англия футбол ассоциацияси (FA) «Ливерпуль» ҳужумчиси Садио Манени «Манчестер Сити»га қарши учрашувда дарвозабон Эдерсонга нисбатан ишлатган қўполлиги учун жазога тортди.

Ташкилот расмий сайтида берилган хабарга кўра, Мане бўйича берилган барча апелляциялар рад этилган ва унга нисбатан уч учрашувдан иборат дисквалификация жазоси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Англия премьер-лигасининг 4-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль» жамоалари учрашувининг 37-дақиқасида Садио Мане Эдерсон билан тўп учун курашда унинг бошига зарба бериб юборган ва ҳакам томонидан қизил карточка билан сийланганди. Ўша вазиятда жароҳат олиб сафдан чиққан Эдерсон ўрнига Клаудио Браво майдонга тушганди.