Саудия Арабистонида ИШИД террорчилик гуруҳининг икки жангариси қўлга олинди, улар Ар-Риёддаги Мудофаа вазирлиги биносига ҳужумни режалаштиришган. Бу ҳақда Sky News Arabia телеканали хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, қўлга олинган шахслар портлашлар содир этишни мўлжаллаган. Ҳаммаси бўлиб тўрт киши қўлга олинди, улардан икки нафари – Яман, яна иккиси – Саудия Арабистони фуқароси.

Жангарилардан иккита портловчи қурилма, қўлбола гранаталар ва ўқ отар қурол олиб қўйилган.

Аввалроқ ИШИД террорчилари «Ирма» довулини АҚШ учун янги 11 сентябрь деб аташганди.