Швейцариянинг Цуга шаҳрида 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб тажриба тариқасида маҳаллий аҳоли давлат хизматлари учун криптовалютада тўлов қилиш имкониятига эга бўлишмоқда, деб хабар беради hi-news.ru.

Тажрибанинг синов босқичида бир марталик тўловлар миқдори ҳозирча 200 франк билан чегараланган.

Икки ой ичида Цуга шаҳрида истиқомат қилувчилар шаҳар хазинасига 40 биткоин тўлашган ва бу маҳаллий ўзини ўзи бошқарув органларининг кутганидан ҳам зиёда бўлган, шу сабабли тажриба давом эттирилмоқда. Яқинда Цугага яна бир шаҳар Киассо қўшилди ва бу ерда тўловнинг максимал миқдори ҳам 250 франкка кўтарилди.

Илгари давлат хизматлари учун биткоинни ҳам қабул қилиш қарорига ҳукумат ҳадеганда келавермаётган эди. Бу соҳанинг экспертлари билан кўплаб маслаҳатлашувлар ва турли ньюансларни эътиборга олиш ортидан қарор қабул қилинган эди. Блокчейн технологиясини ривожлантираётган бир қатор компаниялар шаҳар билан ҳамкорлик қилиш истагини билдиришган ва криптовалюталардан турли ҳисобларни ёпиш учун фойдаланиш қарори дарҳол чиқарилган.

Шаҳар мэри Бруно Арригонининг айтишича, келажакда Киассо блокчейн технологиялари марказига айланиши мумкин, шу сабабдан бундай таклифдан воз кечиш қийин бўлган. Мэрнинг умид қилишича, бундай янгиликлар ва инновацияларга нисбатан очиқлик намойиши шаҳарга янги компанияларни жалб қилиб, уни бизнес учун жозибадор қилади.

Биткоин ёки криптовалюталар нима, у доллардан ҳам қудратлими? Бу валюта ҳақида батафсил шу ерда ўқинг.