АҚШ президенти Доналд Трамп шу йилнинг ноябрь ойида Хитойга расмий ташрифини амалга оширади. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги вазиятдан хабардор манбаларига асосланган ҳолда хабар тарқатган.

Reuters агентлиги эса бу маълумотни Оқ уйдан тасдиқлатиб ололмади.

ХХР раиси Си Жинпинг шу йил апрелида АҚШга амалга оширган ташрифи вақтида америкаликлар президентини Хитойга таклиф этганди.

Bloomberg хабарида қайд этилишича, ўшанда Трамп Хитой раҳбарини илиқ қабул қилган, аммо кўп вақт ўтмасдан расмий Пекин сиёсатини танқид қилишни бошлаб юборганди.