АҚШ президенти Дональд Трамп шу кузда Осиё давлатлари бўйлаб турнега жўнайди. Бу ҳақда Оқ уйда маълум қилинган.

Трамп Осиёга илк сафари вақтида Филиппинда бўлиб ўтадиган Шарқий Осиё ва АҚШ-АСЕАН саммити ҳамда Вьетнамда бўлиб ўтадиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик саммитига ташриф буюради. Бу саммитлар ноябрда бўлиб ўтади. Аввалроқ Трамп Хитойга сафар уюштирмоқчи эканлиги маълум қилинганди. Трамп матбуот хизматида бу маълумотга изоҳ берилмаган. 

Си Цзиньпин апрелда Трампни Хитойга келишга таклиф қилганди. Трампнинг қизи ва куёви Иванка Трамп ва Жаред Кушнер Хитойга йил охиригача боришга ваъда беришган. АҚШ матбуотида уларнинг Хитойга сафаридан мақсад Трампнинг Хитойга сафарига тайёргарлик қай йўсинда кетаётганини аниқлаш бўлган.