Туркия ҳукумати 63 кишини ҳибсга олишга кўрсатма берди. Улар орасида Миллий разведка ташкилотининг 45 нафар собиқ хизматчиси ҳам бор. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар қилмоқда.

Хабарларга кўра, улар ФЕТО ("Фатхуллоҳчилар террорчилик ташкилоти)га аъзоликда гумон қилинмоқда. Ушбу ташкилот 2016 йил 15 июлдаги ҳарбий давлат тўнтаришига уриниш ортида тургани айтилади. Уларни ушлаш амалиётлари мамлакатнинг 21 вилоятида ўтказилмоқда.