Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ёпиқ иншоотлардаги спорт турлари ва жанг санъатлари бўйича V-Осиё ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш ва иштирок этиш учун жорий йилнинг 30 августдан 12 сентябрга қадар Россиянинг Омск шаҳрида бўлиб ўтадиган велоспорт-трек бўйича ўқув-йиғин машғулотлари ҳамда 7-10 сентябрь кунлари "Омскнинг катта соврини" номли эркаклар ва аёллар ўртасида мусобақа бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ҳамда мураббийлар иштирок этишмоқда. Ватанимиз шарафини спортчилар Сергей Медведов, Руслан Федоров, Екатерина Кнебелова, Ольга Жантуганова, Закирхужа Ихсанов, Шомансур Абдуманапов, Андрей Измайлов, Семен Севастьянов, Рената Байметова, Алла Безуглова, Нафосат Козиева ҳамда Диана Адельшинова ҳимоя қилишди. 

Аёллар ўртасида велоспорт-трек спринт, кейрин йўналиши бўйича ҳамюртимиз Ольга Жантуганова фахрли 3-ўринни эгаллаган бўлса, Екатерина Кнебелова кейринда 2-ўринни қўлга киритди. Аёллар ўртасида ўтказилган баллар ҳисобида жамоавий пойгада Рената Байметова 3-ўринни эгаллади.

Фото: Ўзбекистон велоспорт турлари федерацияси

Эркаклар ўртасида ўтказилган жамоавий пойгада Руслан Фёдоров кумуш медаль соҳиби бўлди.

Аёллар ўртасида ўтказилган жамоавий пойгада Нафосат Козиева кучли ўнталик сафига киритилди. Гит йўналиши бўйича ўтказилган аёллар ўртасидаги пойгада Ольга Жантуганова 2-ўринни қўлга киритди. 

Фото: Ўзбекистон велоспорт турлари федерацияси

Мазкур ўқув-йиғин машғулотлари спортчиларни Ашхободда ёпиқ иншоотлардаги спорт турлари ва жанг санъатлари бўйича V-Осиё ўйинларида яхши натижаларга эришишида замин яратади.