«Барселона» ва Аргентина терма жамоасининг ҳужумчиси Лионель Месси роялда Чемпионлар лигаси мадҳиясини ижро этиб берди.

Adidas’нинг твиттердаги расмий саҳифасида эълон қилинган видеода форвард Чемпионлар лигаси мадҳиясини ижро этаётгани тасвирланган.

Аввалроқ «Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри Месси ва Роналдудан кейин «Олтин тўп» учун кимлар курашишини айтганди.