WhatsApp'га киберҳужум уюштирилди, мессенжер орқали янги компьютер вируси тарқатилмоқда. ГазетаDaily шу ҳақида хабар берди. 

Илова фойдаланувчиларига ичига ҳавола жойланган тизимли хабар келади ва ушбу ҳавола бўйлаб ўтиб, Интернетга уланмай туриб, мессенжердан фойдаланиш мумкинлиги маълум қилинади. Ҳавола орқали ўтилгандан кейин эса, ундан фаол фойдаланувчи эканини тасдиқлаш, бунинг учун юзердан шу хабарни уч гуруҳ ёки 10 кишига тарқатиш сўралади. 

Фойдаланувчи талаб қилинган хатти-ҳаракатларни бажарганидан кейин унга хавфли вирус ҳисобланувчи дастурни юклаш таклиф этилади. WhatsApp бу компанияга мутлақо тегишли бўлмаган фейк хабар эканини айтиб огоҳлантиради.