Бразилия олий суди мамлакат президенти Мишел Темерга қарши янги жиноий иш қўзғатди, деб хабар бермоқда AP.

Суднинг ўрнатишича, президент пора эвазига компаниялардан бири фойдасига фармонни имзолаганининг исботи мавжудлиги тергов бошлашга ижозат беради. Агар Темерга қарши айбловлар исботланса, унга импичмент хавф солади.

Маълум қилинишича, терговни прокурор Родригу Жано бошлаб ва уни 17 сентябргача –ваколатлари муддати тугагунча олиб боради. Бундан кейин унинг ўрнини Темер томондан тайинланган прокурор Ракель Дож эгаллайди.

Аввалроқ Темер унга коррупцияда қўйилаётган айбловларни “бўш” деб атаганди.