Германиянинг Анқарага қурол етказишни музлатиш қарори Туркия ўз қуроли ишлаб чиқарилишини кенгайтириши билан унинг кучлироқ бўлишига олиб келади. Бундай фикрни Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу билдирди.

Бундан аввал Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэль Германия ҳукумати Туркия билан муносабатлар кескинлашгани сабабли амалдаги шартномалар бўйича Туркияга қурол-аслаҳа етказиб беришни музлатишга қарор қилганини маълум қилганди. Шу билан бирга Германия канцлери Ангела Меркель Туркияга қурол етказиб беришнинг тўлиқ тақиқланишига қарши чиққан.

“Бундай ёндашув бизнинг кучлироқ бўлишимизга олиб келади. Биз барча соҳаларда ўз ишлаб чиқаришимизни кенгайтирмоқдамиз. Ўз самолётларимиз, вертолётларимизни ишлаб чиқармоқдамиз. Туркия ҳеч қачон иложсиз вазиятга тушмайди”, деб айтган Човушўғлу Анқарадаги матбуот анжуманда. 

Човушўғлунинг айтишича, Габриэлнинг айтган сўзлари Германия ташқи ишлар вазирига хос эмас. 
Охирги вақтда Туркия ва Германия ўртасидаги муносабатлар айниқса кескинлашган.