Disney компанияси “Юлдузли жанглар” фильмининг 9-қисми экранларга чиқиши 7 ойга ортга сурилишини маълум қилди. Бу ҳақда Variety нашри хабар бермоқда. 

Аввал фильм 2019 йил 24 майида экранларга чиқарилиши режалаштирилганди. Энди эса бу сана 2019 йил 20 декабрга кўчирилди. Бунинг сабаблари маълум қилинмаган.

Нашрнинг таъкидлашича, Disney 2019 йил 24 майга Гай Ричининг “Оловиддин” фильмининг экранларга чиқишини режалаштирмоқда.

Аввалроқ Lucasfilm компанияси “Юлдузли жанглар: Эпизод IX” фильмини режиссёр Жей Жей Абрамс суратга олишини эълон қилганди.