«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ЕЧЛнинг 1-турида «Ювентус»га қарши кечган ўйинда ҳисобни очгач, унинг туринликлар дарвозабони Жанлуижи Буффон дарвозасини ишғол эта олмаслиги билан боғлиқ нохуш сериясига чек қўйилди. У ўйин давомида Буффон дарвозасига иккинчи голни ҳам йўллади.

Месси шу вақтгача ЕЧЛ доирасида италиялик дарвозабон билан дуэлларда гол урмай келаётганди.

Эндиликда Мессидан ЕЧЛ ўйинларида гол ўтказмаган ягона дарвозабон қолди. «Рубин» дарвозабони Сергей Рижиков «Барселона»га қарши кечган 4 учрашувда ҳам аргентиналик футболчидан гол ўтказмаган.